Жаҳон | 15:01 / 12.09.2025
1929
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон ОАВ АҚШдан журналистларга виза беришни кучайтирмасликни сўраяпти

АҚШ расмийлари журналистларга визалар бериш муддатини чекламоқчи, бу эса, 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситаларининг фикрига кўра, уларнинг иш сифатига таъсир қилади.

Фото: Alex Brandon/AP Photo/picture alliance

100 дан ортиқ халқаро медиа ташкилоти АҚШ расмийларини хорижлик журналистларга АҚШда ишлаш учун визалар бериш муддатини кучайтириш таклифидан воз кечишга чақирди. 11 сентябр, пайшанба куни 118 та турли оммавий ахборот воситалари қўшма баёнот эълон қилди.

Баёнотда таъкидланганидек, амалдаги виза бериш тизими «бир неча ўн йиллар давомида халқаро журналистларнинг Қўшма Штатлардаги долзарб ва тезкор янгиликлар ҳақида тўғри хабар бериш имкониятини кафолатлаб келган». Хат муаллифларининг таъкидлашича, журналистлар Қўшма Штатларда ойлар эмас, балки йиллар давомида бўлиш ҳуқуқига эга бўлиб, «Америка тарихини глобал аудиторияга айтиб бериш учун зарур бўлган чуқур билим, ишончли алоқалар ва контекстга сингиб кетади».

«Бу Қўшма Штатларнинг энг муҳим манфаатларига хизмат қилади: Америка сиёсати, маданияти ва раҳбарияти ҳақидаги маълумотлар халқаро аудиторияга ўз она тилларида аниқ ва тўғри етказилишини таъминлаш», деб ҳисоблайди хат муаллифлари.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид