Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда болалар жарроҳлигига оид янги усул патентланди
«Болалар сон суяги проксимал қисми диспластик деформациясини жарроҳлик йўли билан даволаш усули» номли фойдали модел давлат рўйхатидан ўтказилди ва ҳуқуқий муҳофазага олинди.
Яратилган фойдали модел тиббиётда яъни, травматология ва ортопедияда ишлатилади. Усул техник жиҳатдан содда ҳамда нисбатан камроқ шикастланиши билан ажралиб туради.
У пастки оёқ-қўлларни гипс билан иммобилизация қилиш вақтини қисқартиришга имкон беради ҳамда суякларнинг бирлашиши учун қулай шароит ярата олиши сабабли амалий тиббиётда кенг қўлланиши мумкин.
Фойдали моделни рўйхатдан ўтказиш, яъни патент олиш мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун зарурдир. У фойдали моделни рухсатсиз бошқалар фойдаланишига йўл қўймаслик ҳуқуқини беради, бу эса уни инсофсиз рақобатдан ҳимоя қилиш ва фойдаланишдан потенциал фойда олиш имконини яратади.
Фойдали моделни рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигининг im.adliya.uz сайти орқали ариза топшириш мумкин.
Мавзуга оид
19:36 / 02.02.2026
“Менга ишонмасликларидан қўрқаман”. Зўрланган болалар тақдири: оғир жазо, тоқатсиз жамият ва сукут сақламаслик ҳақида
12:51 / 31.01.2026
Болаларга ижтимоий тармоқни тақиқлаш керакми? Фойдаси ва йўқотишлар ҳақида фаоллар билан суҳбат
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
14:41 / 21.01.2026