Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Британияга маҳсулотлар экспорти икки баробар ошди
Ўзбекистондан Британияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навбатдаги партияси етказиб берилди.
Фото: Дунё
Жумладан, Exim Dried Fruits Imporve Group корхонаси 2 тонна қовун ва узумни Baykoos Foods Ltd компанияси буюртмаси асосида Лондонга етказиб берди.
Ўзбекистон маҳсулотлари Британия бозорида мазали таъми, сифати ва рақобатбардошлиги билан харидорлар орасида тобора катта талабга эга бўлиб бормоқда.
2025 йилнинг дастлабки олти ойи давомида Ўзбекистондан Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти икки баробарга ошди.
Бундай натижага эришишда жорий йил июн ойида Лондонда биринчи бор ўтказилган "Ўзбекистон маҳсулотлари" савдо ярмаркасининг ҳиссаси катта бўлди. Ярмарка кунлари 20 дан ортиқ етакчи ўзбек экспортёр корхоналари вакилларидан иборат делегация Лондонда бўлди ва йирик улгуржи бозорлар ҳамда мева-сабзавот импорти билан шуғулланувчи компаниялар омборлари билан танишди. Ўтказилган тадбирлар ва учрашувларда британиялик салоҳиятли компаниялар билан дастлабки экспорт келишувларига эришилди.
Бугунги кунда Ўзбекистондан Британия бозорларига 30 хилдан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.
Мавзуга оид
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026