Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Беларус билан чегарасига 40 минг нафар аскарини жойлаштирмоқчи
Полша мудофаа вазирининг ўринбосари Цезарий Томчикнинг сўзларига кўра, мамлакат "Ғарб-2025" " Россия-Беларус ҳарбий машғулотларига жавобан бир неча ой тайёргарлик кўрган.
Фото: Getty Images
Полша "Ғарб-2025" Россия-Беларус ҳарбий машғулотлари туфайли Беларус билан чегарага 40 минг нафар ҳарбий хизматчисини жойлаштиради. Бу ҳақда Полша мудофаа вазирининг ўринбосари Цезарий Томчик маълум қилди.
"Ғарб-2025" – ҳужум қилиш машғулоти. Шу боис Полша армияси бунга тайёрланди. Яқин кунларда чегарамизда 40 минг нафар ҳарбий бўлади", - деди Томчик.
Унинг сўзларига кўра, Полша "Ғарб-2025" машғулотларига жавобан бир неча ой тайёргарлик кўрган.
"Полша армияси "Ғарб-2025"га муносиб жавоб қайтариш учун 30 мингдан ортиқ полшалик ҳарбийлар ҳамда НАТО ҳарбийлари иштирокида машғулотлар ўтказди", - деди Томчик.
Аввалроқ Полша бош вазири Доналд Туск 12-16 сентябр кунлари Беларус ҳудудида бўлиб ўтадиган «Ғарб-2025» Россия-Беларус ҳарбий машғулотлари туфайли чегара ёпилаётганини айтганди.
Мавзуга оид
11:53 / 25.03.2026
Полшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди
12:23 / 24.03.2026
Литва Беларусдан дрон учиб келганини маълум қилди
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
08:30 / 23.03.2026