Таълим | 10:16 / 12.09.2025
3570
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги университет ташкил этилади - президент қарори

“Тошкент шаҳрида ToshTech техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида ToshTech техника университети ташкил этилади

Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади

2025-2026 ўқув йилидан давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.

2026-2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.

2027-2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.

Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.

2029-2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид