Жаҳон | 11:09 / 13.09.2025
2979
1 дақиқада ўқилади

НАТО шарқий қанот мудофааси бўйича янги миссияни бошлайди

Яқин кунларда НАТО алянснинг бутун шарқий қаноти бўйлаб мудофаани кучайтириш учун "Шарқий қўриқчи" ташаббусини бошлайди. Бу ҳақда НАТО раҳбари Рютте ва Европадаги иттифоқчи қўшинлар қўмондони Гринкевич Россиянинг дрон ҳужумидан сўнг маълум қилди.

Фото: AP

Россиянинг учувчисиз учоқлари Полшага бостириб кирганидан кейин НАТО шарқий қанотда ўз қўшинларини кучайтиради. 12 сентябр, жума куни НАТО бош котиби Марк Рютте Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Шимолий Атлантика алянси ўзининг Шарқий Европадан бўлган аъзоларини Россия Полша ҳаво ҳудудини бузганидан кейин ҳимоя қилиш учун янги ташаббус билан чиқишини эълон қилди.

НАТО яқин кунларда Европанинг шарқий қаноти мудофаасини кучайтириш учун "Шарқий қўриқчи" миссиясини жойлаштиради, чунки Россия ҳаво ҳудудида пала-партиш ҳаракатларни кучайтирмоқда, деди у. Миссия бир қатор иттифоқчилар кучи ва воситаларини ўз ичига олади. Иштирокчилар орасида Дания, Франция, Буюк Британия ва Германия бор.

Рюттенинг тушунтиришича, чора-тадбирлар «анъанавий ҳарбий имкониятлардан» ташқари «дронлар қўллашдаги махсус муаммоларни ҳал қилиш учун махсус ишлаб чиқилган элементларни ҳам ўз ичига олади».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид