Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
300 мингдан ортиқ фаластинлик Ғазо шаҳрини тарк этди – фотосуратлар
Исроил шаҳарни эгаллаш бўйича амалиёт бошлашни режалаштирмоқда.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу 2025 йил 8 сентябрда Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича операция тез орада бошланишини эълон қилди. У ўз видеомурожаатида маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга чақирди. Шундан сўнг одамлар оммавий равишда ўз уйларини тарк эта бошлади – уларнинг аксарияти Ғазо сектори жанубига йўл олмоқда. Шу билан бирга, шаҳар атрофида ҳарбий ҳаракатлар кучайишда давом этмоқда. 14 сентябр куни Исроил мудофаа кучлари Ҳамас томонидан фойдаланилгани айтилаётган учта баланд бинога зарба берди. Маҳаллий шифохоналар ходимлари ушбу ҳужум оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлганини хабар қилишган. ЦАҲАЛ ҳисоб-китобларига кўра, шаҳардан аллақачон 300 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. БМТ маълумотларига кўра, Ғазо ва унинг атрофида яқин вақтгача бир миллионга яқин одам яшаган. Meduza нашри Нусайрат қочқинлар лагери ҳудудидаги йўлда ва сектор жанубида олинган суратларни эълон қилди.
Мавзуга оид
20:52 / 25.12.2025
Фаластинни парчалаш: Ғарбий соҳил харитаси қандай ўзгаряпти?
19:47 / 25.12.2025
Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди
09:24 / 23.12.2025
Исроил ҳукумати армия радиосини ёпишни маъқуллади
15:41 / 20.12.2025