Жаҳон | 14:39 / 15.09.2025
3997
1 дақиқада ўқилади

Фаластин тарафдорлари La Vuelta велопойгасини тўхтатиб қўйди

Мадридда Фаластин байроқлари бўлган намойишчилар Исроил жамоаси иштирок этаётган 21 кунлик велоспортнинг якуний босқичига халақит берди. Аввалроқ, улар Испания социалистик бош вазири Педро Санчесни ҳайратда қолдирганди.

Фото: Manu Fernandez/AP Photo/picture alliance

Фаластин тарафдорлари бўлган намойишчилар Испания пойтахти Мадридда 21 кун давом этган La Vuelta велопойгасининг якуний босқичига халақит берди. 14 сентябр, якшанба куни фаоллар Гран-Виадаги тўсиқларни бузиб ўтиб, велосипедчилар ўтиши керак бўлган йўлга чиқди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлата бошлади.

La Vuelta ташкилотчилари пойганинг якуний босқичини велоспортчилар келгунига қадар бекор қилди. Намойишчилар бу хабарни ҳаяжон билан қарши олди ва «Фаластин бу «Вуэлта»да ғалаба қозонди», дея ҳайқирди, деб ёзади AFP. Шунингдек, улар: «Исроилга бойкот», «Бу уруш эмас, бу геноцид», «Бегуноҳ болалар ўлимига йўл қўйилмайди», деб бақирди.

Фаластинпараст фаолларнинг норозилиги Исроилнинг Israel-Premier Tech жамоасининг пойгада иштирок этишига қарши қаратилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид