Кўчмас мулк | 16:50 / 15.09.2025
5176
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида нарх ошиши секинлашиб боряпти

Кўчмас мулк бозоридаги вазият ўзгариб боряпти. 2025 йилга келиб нархларнинг ўзгариши деярли «музлаб» қолди. Бу кўчмас мулкнинг инвестициявий фойдалилигини ҳам сезиларли даражада камайтиради. Ҳозирдаги даромадлилик билан «сотиб оласан → тезда қайта сотасан → кўп пул топасан» модели ишламайди. Энди бу кўпроқ «сотиб оласан → узоқ кутасан → балки пул топарсан» кўринишига ўзгарган.

Фото: Kun.uz

Охирги йилларда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида нархларнинг кескин ўсиши кузатилди. Аммо 2024 йилнинг иккинчи ярмига келиб бу тенденция ўзгара бошлаган. Beshtor Telegram-каналининг эътибор қаратишича, жорий йилдан бошлаб нархларнинг ўзгариши деярли «музлаб» қолган.

Манба: Beshtor Telegram канали

Умуман олганда, харидорлар сони камайиб, қурилишлар кўпайди. Натижада бозор совиган. Бу харидорга хотиржам ҳолда уй танлаш, савдолашиш, турли вариантларни кўриб чиқиш имконини беради. Масалан, 2023 йилда бундай имконият бўлмаган, ҳар 6 ой ичида нархлар бир неча минг долларга ошиб бораётганди.

Ҳозирги вазият кўчмас мулкнинг инвестициявий фойдалилигини ҳам сезиларли даражада камайтиради. Ҳозирдаги даромадлилик билан «сотиб оласан → тезда қайта сотасан → кўп пул топасан» модели ишламайди. Энди бу кўпроқ «сотиб оласан → узоқ кутасан → балки пул топарсан» кўринишида ўзгарган.

Ижара масаласида ҳам худди шундай: илгари долларда йилига 8-9 фоизгача даромад олиш имкони бор эди, ҳозир эса атиги 3-4 фоизга тушиб қолган.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид