Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Сурхон - Пули-Хумри" электр етказиб бериш лойиҳаси ишга туширилмоқда
Афғонистоннинг етакчи Tolo news ва Ariana news телеканалларида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Кобулга ташрифи ҳақида теледастурлар намойиш этилди.
Фото: Энергетика вазирлиги
Теледастурларда Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг энергетика соҳасида ўтказилган конференциядаги иштироки ва нутқи батафсил ёритилган.
Маълум қилинишича, вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ўз чиқишида, иштирокчиларни Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистоннинг иқтисодий-ижтимоий тикланишига қаратилган ташаббуслари билан таништирган.
"Хусусан, Ўзбекистон Афғонистонни электр энергияси билан таъминлаб, нафақат афғон халқига, балки мамлакат саноатини ривожланишига катта ҳисса қўшаётгани қайд этилди", – дейилган лавҳаларда.
Афғонистон ОАВ таъкидига кўра, анжуманда Ўзбекистон ташаббуси билан 500 КВт "Сурхон-Пули-Хумри" электр энергиясини етказиб бериш линиясини қуриш бўйича лойиҳа ишга туширилаётгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:22 / 03.04.2026