Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади
2027 йил сентябридан кўчмас мулк алмашинуви, ижара шартномалари ва алимент тўловлари бўйича келишувлар онлайн тасдиқланади. Шунингдек, маҳаллий коммунал хизматлар базалари билан ҳам интеграция йўлга қўйилиб, уй-жой олди-сотдиси шартномаси тасдиқланиши билан мулкдор ҳақидаги маълумотлар автоматик янгиланади.
Уй-жойни сотиб олиш ёки ҳадя қилиш шартномалари, шунингдек, айрим бошқа ҳуқуқий битимлар видеоалоқа орқали нотариус томонидан расмийлаштирилади. Бу ҳақда 9 сентябр куни имзоланган президент қарорида кўзда тутилган.
Қарорга асосан, 2026 йилдан паспорт ёки ID-карта ўрнига шахсни Face-ID ёки бармоқ изи орқали тасдиқлаш тизими жорий этилади. Декабрь ойидан эса ишончномаларни онлайн бекор қилиш ҳамда ижро ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш мумкин бўлади.
2026 йил июндан никоҳ шартномаси ва транспорт арендаси шартномаси онлайн тасдиқланса, декабрдан мерос ва ипотека шартномаларини расмийлаштириш имконияти пайдо бўлади.
2027 йил сентябридан эса кўчмас мулк алмашинуви, ижара шартномалари ва алимент тўловлари бўйича келишувлар онлайн тасдиқланади.
Шунингдек, 2026 йил март ойида «E-Notarius» мобил иловаси ишга туширилиши, нотариуслар томонидан тузилган ижро ҳужжатлари электрон ҳужжат айланмасига автоматик интеграция қилиниши кўзда тутилган. 2026 йил охиригача барча нотариал идоралар оптоволокон интернет билан таъминланади.
Маҳаллий коммунал хизматлар базалари билан ҳам интеграция йўлга қўйилиб, уй-жой олди-сотдиси шартномаси тасдиқланиши билан мулкдор ҳақидаги маълумотлар автоматик янгиланиши белгиланган.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
19:31 / 04.06.2026