Жамият | 12:12 / 16.09.2025
3217
1 дақиқада ўқилади

Давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган кадастр ходими ушланди

Сурхондарё вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига фуқаро мурожаат қилган.

Унга асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали ходими Ў.Б. фуқаро Б.Р билан жиноий тил бириктириб, ариза муаллифига Жарқўрғон тумани Исмоилтепа маҳалласида жойлашган давлат захирасидаги 40 сотих ер майдонини 200 млн сўм эвазига сотишлари ва 4 млн сўм эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтишиб, келишилган 204 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид