Жамият | 21:31 / 16.09.2025
5986
1 дақиқада ўқилади

Навоийда маст ҳолда 23 нафар болани ташиган DAMAS ҳайдовчиси ушланди

Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, автомобилни бошқариш ҳуқуқи ҳам йўқлиги аниқланди.

Фото: Видеодан кадр

Навоий вилоятида Damas ҳайдовчиси 23 нафар боғча боласини маст ҳолатда ташиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса 15 сентябр куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида содир бўлган. Назорат тадбирлари давомида тўхтатилган Damas автомашинаси салонида 23 нафар бола ва 2 нафар тарбиячи борлиги аниқланган.

Фуқаро махсус ускуна ёрдамида кўрикдан ўтказилгач, маст ҳолатда экани маълум бўлган. Шунингдек, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, автомобилни бошқариш ҳуқуқи ҳам йўқлиги аниқланган.

«Бир кун олдин чарчаган эдим, шунинг учун пиво ичган эдим», деди ҳайдовчи.

Унга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган ҳолда транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид