Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА ўртасида инвестициялар бўйича битим тасдиқланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида имзоланган Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2025 йил 15 январ куни Абу-Даби шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026