Жаҳон | 15:49 / 16.09.2025
2532
1 дақиқада ўқилади

Варшавадаги дрон иши бўйича икки беларуслик қўлга олинди

Полша разведка хизматлари Варшавадаги ҳукумат бинолари ва президент саройи устидан учиб ўтган дронни зарарсизлантирди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, икки Беларус фуқароси қўлга олинган.

Фото: Depositphotos

Варшавадаги Паркова кўчасидаги ҳукумат бинолари ва Белведер президент саройи устидан учиб ўтган учувчисиз учоқ иши бўйича Беларуснинг икки фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда 15 сентябр, душанба куни Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Давлат хавфсизлик хизмати ҳозиргина дронни зарарсизлантирди». Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Республика Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Каролина Галецкая Interia портали билан суҳбатда воқеа ва икки кишининг қўлга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид