Спорт | 20:51 / 17.09.2025
18779
2 дақиқада ўқилади

Энг қиммат таркибга эга топ-100 клуб эълон қилинди

Энг юқори бешликни инглиз клублари эгаллади, улар таркибни шакллантиришга миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаган.

Фото: Getty images

Футбол бўйича спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES) дунёда энг қиммат таркибга эга 100 та клубни эълон қилди.

Рейтингни Англиянинг «Челси» клуби бошқариб турибди. Лондонликлар ҳозирги таркиби учун 1,314 млрд евро маблағ сарфлаган.

Миллиарддан кўпроқ пул сарфлаган яна тўртта клуб бор, уларнинг барчаси Англияники: «Манчестер Сити» (1,128 млрд евро), «Манчестер Юнайтед» (1,071 млрд евро), «Ливерпул» (1,065 млрд евро) ва Лондоннинг «Арсенал» клуби (1,001 млрд евро).

Мадриднинг «Реал» клуби 854 млн евроли таркиб билан рейтингда 8-ўринда турибди. «Барселона» 463 млн евроли таркиб билан 15-ўринда.

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби Осиёда энг қиммат таркибга эга – 451 млн евро (умумий рейтингда 17-ўрин).

Ўзбекистон клублари рейтингга киритилмаган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилга нисбатан топ-10 жамоаларнинг жорий асосий таркибни шакллантиришга ажратган маблағлари 15 фоизга (8,44 млрд евродан 9,67 млрд еврогача), топ-100 клубларники эса 12 фоизга (26,23 млрд евродан 29,42 млрд еврогача) ошган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид