Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026−2030 йиллар «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб эълон қилинди
Ушбу даврда аҳоли учун етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда исрофнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар «белгиланган тартибда» ўтказилиши қатъий назоратга олинади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2026−2030 йиллар Ўзбекистонда «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб эълон қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори (.pdf) қабул қилинди.
Қайд қилинишича, ушбу даврда аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда исрофнинг олдини олиш чоралари кўрилади, аҳоли орасида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирлари ўтказилади, озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган чиқиндилар қайта ишлаш корхоналарига топширилади. Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар «белгиланган тартибда» ўтказилиши қатъий назоратга олинади.
Қарор билан умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва исрофнинг олдини олишга қаратилган «Оқилона истеъмол» (Save Food) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.
Режада умумий овқатланиш корхоналарининг марказлашган оқова сув тизимларига уланиши, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолувчи қурилмаларни ўрнатиши, озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаши тартиби белгиланган.
Режада қайд қилинишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг беҳуда йўқотилишини камайтириш учун уларни йиғиштириб олиш, саралаш, юклаш, ташиш, музлаткичларга жойлаштириш жараёнлари мониторинг қилинади. Дўконларда яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларига чегирма тизими кенгроқ жорий этилади.
Ўзбекистонда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ўтказилишини тартибга солувчи регламент 2019 йилда парламент томонидан тасдиқланган, жумладан, иштирокчилар сонига чеклов киритилган. Шу йили ушбу қоидаларни бузганлик учун жарималар ҳам жорий этилган эди.
2025 йил баҳорида тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилиши тартибининг янгиланиши ҳақида эълон қилинди. Бироқ, ҳужжат ҳали эълон этилмади.
Мавзуга оид
17:47 / 28.01.2025
Қирғизистонда тўй ва дафн маросимларини тартибга солиш таклиф этилди
16:13 / 21.01.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка нархи масаласида изоҳ берди
16:11 / 16.01.2025
Сенатда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати муҳокама қилинди
20:00 / 28.12.2024