Жамият | 12:05 / 18.09.2025
3120
1 дақиқада ўқилади

Амир Темур шоҳкўчасида ЙТҲга учраган автомобил ёниб кетди

Мирзо Улуғбек туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Фото: ИИВ

17 сентябр куни соат 18:45 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Амир Темур шоҳкўчасида автомобил йўл-транспорт ҳодисасига учраб натижада ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:49 да етиб бориб, ёнғин соат 18:50 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид