Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Россиядан атом сувости кемалари технологиясини олди – ОАВ
2024 йилда Россия ва Шимолий Корея стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзолади, унга кўра ҳар икки томон ўзаро ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олди.
Шимолий Корея ўзининг сувости флотини ривожлантириш учун Россиядан ядровий реактор олди. Бу ҳақда Жанубий Корея разведкасига таяниб Newsweek ёзди.
Нашр Россия мудофаа ва ташқи ишлар вазирликларига изоҳ сўраб электрон хат юборганини маълум қилди. Шу билан бирга, Шимолий Кореянинг Пекиндаги элчихонаси бу ҳақдаги сўровга жавоб қайтармаган.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йилда Россия ва Шимолий Корея стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзолади, унга кўра ҳар икки томон ўзаро ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олди.
Нашрнинг ёзишича, Пхенян Москвадан ҳарбий техника эвазига Кремлнинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлаш учун қўшин ва ўқ-дорилар берган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Шимолий Корея ядровий ва ракета дастурларини ривожлантиришдан ташқари, бошқариладиган ракеталарга эга атом сувости кемаси ва 5 минг тонна сув сиғимига эга иккита эсминец қуриш орқали денгиз флотини кучайтирмоқда. Бу ҳарбий-денгиз кучлари устун бўлган АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши туриш учун қилинмоқда.
Қайд этилишича, дизел-электр сувости кемаларидан фарқли ўлароқ, атом сувости кемалари деярли чексиз чидамлилик, тезлик ва сузиш масофасига эга. Улардан фойдаланишда ягона чеклов озиқ-овқат захиралари ҳисобланади.
Мақолада таъкидланишича, АҚШ ва Россия ушбу турдаги сувости кемаларидан фойдаланадиган кам сонли давлатлар қаторига киради.
The Korea JoongAng Daily газетаси 17 сентябр куни Жанубий Корея ҳукуматининг бир неча вакиллари сўзларига таяниб, йилнинг биринчи ярмида Россия Шимолий Кореяга «атом сувости кемалари учун икки-учта модул», жумладан, реактор етказиб берганини маълум қилган. Бундан ташқари, бошқа модуллар турбина ва совитиш тизимини ўз ичига олган бўлиб, улар ҳам сувости кемасининг ядровий реактори асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. Таъкидланишича, бу модуллар ишлаб чиқарилмаган, балки Россиянинг фойдаланишдан чиқарилган атом сувости кемаларидан олинган.
Хабарга кўра, Россия дастлаб Шимолий Кореяга атом сувости кемалари технологияси ва замонавий қирувчи самолётларни беришни истамаган, аммо охир-оқибат бунга рози бўлган.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026