Жамият | 08:38 / 18.09.2025
1785
1 дақиқада ўқилади

Россияда мушкул аҳволда қолган 1366 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Шунингдек, моддий қийинчиликка дуч келган 323 нафар фуқарога молиявий ёрдам кўрсатилди.

Фото: Миграция агентлиги

Жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача Ўзбекистонда хорижий мамлакатларда мушкул аҳволда қолган фуқароларни олиб келишга қаратилган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси ўтказилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида акция доирасида Россияда мушкул аҳволда қолган 1366 нафар фуқаро қайтарилди. Шунингдек, моддий қийинчиликка дуч келган 323 нафар фуқарога молиявий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу акция – давлати раҳбариятининг ҳар бир ватандошга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги намунаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид