Ўзбекистон | 14:01 / 18.09.2025
3055
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон билан чегарадаги ўтказиш пункти бир кунга ёпилади

Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош “Шовот” чегара божхона пости бир кунга транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Хоразм вилояти божхона бошқармаси маълум қилишича, “Шовот” назорат-ўтказиш пунктида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етмоқда. Якуний босқичда 19 сентябр куни ҳудудга асфалт ётқизилади.

Шу куни пост орқали транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид