Жаҳон | 08:45 / 18.09.2025
2514
1 дақиқада ўқилади

Европарламент фон дер Ляйенга ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради

Dpa маълумотларига кўра, Европарламент раҳбари Метсола Европарламент депутатларини Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги аризалар тўғрисида хабардор қилган.

Фото: Pascal Bastien/AP Photo/dpa/picture alliance

Европарламент Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга ишончсизлик вотуми бўйича яна бир бор овоз беради. Европарламент спикери Роберта Метсола депутатларга ЕК раҳбари бўйича иккита ариза ҳақида маълум қилди, деб хабар қилди dpa манбаларга таяниб.

Ушбу маълумотларга кўра, овоз бериш октябр ойининг бошида бўлиб ўтади. Ўнг «Европа учун ватанпарварлар» фракцияси ва Сўл фракция шу ҳақда ариза топширган. Таклифлардаги танқидлар биринчи навбатда фон дер Ляйенга қаратилган, аммо қонунга кўра, ишончсизлик вотуми фақат бутун Европа комиссиясига қарши билдирилиши мумкин.

Politico таъкидлаганидек, қарама-қарши сиёсий кучлар томонидан бирданига иккита ишончсизлик аризаси берилиши мисли кўрилмаган ҳодисадир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид