Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камчатка яқинида янги кучли зилзила: цунами хавфи бекор қилинди
Камчатка қирғоғида янги кучли зилзила содир бўлди, унинг маркази тахминан 10 км чуқурликда, Петропавловск-Камчатскийдан тахминан 100 км узоқликда жойлашган. Турли манбаларга кўра, унинг магнитудаси 7,2 дан 7,8 гача бўлган.
18 сентябр, пайшанба куни кечқурун Камчатка қирғоқларида яна бир кучли зилзила юз берди. Унинг маркази Петропавловск-Камчатскийдан тахминан 100 километр шарқда, тахминан 10 километр чуқурликда жойлашган, деб хабар бермоқда Reuters. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 7,8 ни ташкил қилган. Дастлабки кучли силкинишдан кейин 5,8 баллгача бўлган бир қатор зилзилалар кузатилди.
Россия Фанлар академияси (РАН) Геофизика хизмати зилзила кучини 7,4 баллга баҳолаган. Кейинчалик минтақа губернатори Владимир Солодов, қайта кўриб чиқилган маълумотларга кўра, у 7,2 эканлигини айтди.
Янги зилзила минтақада цунами ҳақида бир қатор огоҳлантиришларга сабаб бўлди, бироқ тўлқинлар қирғоққа етиб келганига қарамай, ҳеч қандай вайронагарчиликлар қайд этилмади, деб хабар бермоқда Reuters. Кейинчалик цунами хавфи бекор қилинди. Расмийлар хабар эълон қилинган пайтда қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот бермаган.
Мавзуга оид
01:35 / 06.10.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
08:51 / 22.09.2025
Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
13:14 / 20.09.2025
Россиядаги ўзбекистонликлар Камчаткадаги зилзила туфайли огоҳлантирилди
18:23 / 06.09.2025