Ўзбекистон | 14:23 / 20.09.2025
1429
2 дақиқада ўқилади

Ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги қандай баҳоланади?

Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини жорий этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2025 йил декабридан бошлаб "Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги" электрон платформаси орқали мамлакатнинг ички инвестиция иқлимини баҳолаш жорий этилади.

Ҳужжат билан ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини баҳолаш регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • рейтинг баҳолаш йўналишлари, омиллар ва кўрсаткичлар;
  • оператор ва баҳолаш иштирокчиларининг мажбуриятлари;
  • электрон платформага маълумотларни киритиш тартиби;
  • рейтинг кўрсаткичларининг хусусиятлари ва уларни баҳолаш мезонлари;
  • баҳолаш натижаларини тақдим этиш ва улардан фойдаланиш.

Электрон платформа орқали рейтингни баҳолаш 2025 йил якунлари бўйича тажриба сифатида ва 2026 йилдан бошлаб регламентга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилади.

Баҳолаш жараёнида, жумладан ҳудуд (туман/шаҳар) инвестиция салоҳиятини ҳисоблаш электрон платформасига статистик маълумотларни киритишда туман (шаҳар) тадбиркорлари орасида сўровномалар ўтказиш ва бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг балларини ҳисоблаш назарда тутилган.

Инвестиция салоҳияти – ҳудуд (туман/шаҳар)нинг меҳнат, табиий, ер, молиявий, технологик ва инновацион ресурслар, шунингдек инфратузилма ва рақобатбардошлик бўйича ривожланиш даражасини акс эттирувчи кўрсаткичлар йиғиндисини ташкил этувчи рейтинг баҳолаш йўналиши.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид