Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Полша Инвестициялар агентлиги ваколатхонаси очилади
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Полша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги давлат котиби, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Полша Ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Михал Ярос учрашув билан ўтказди.
Учрашув давомида, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария йўналишларидаги икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Полша ҳудудлараро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларига эътибор қаратилди.
2025 йил феврал ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Полша ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши ва бизнес-форум якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди.
Жорий йил ноябр ойи охирида Полша Инвестициялар ва савдо агентлигининг Тошкент шаҳрида ваколатхонаси очилиши нафақат Полша компаниялари, балки ўзбек бизнес доира вакиллари учун ҳам янги бозорларга кириш ҳамда ўзаро манфаатли иқтисодий шериклик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Михал Ярос Ўзбекистон Полша учун Марказий Осиёдаги энг муҳим ва истиқболли ҳамкор эканини таъкидлаш баробарида, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериклик ҳолатини ижобий баҳолади. "2025 йил ўзбек-поляк алоқалари тарихида бурилиш нуқтаси бўлди", деди у.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026