Жаҳон | 00:21 / 21.09.2025
5135
2 дақиқада ўқилади

Демократлар Трамп билан учрашув ўтказишни талаб қилишди

Демократлар республикачиларни ҳукумат ишини молиялаштириш бўйича икки партияли маслаҳатлашувлар ўтказишдан бош тортишда айблашмоқда.  

Фото: Getty Images

АҚШ конгрессидаги демократлар етакчилари федерал ҳукумат иши тўхтаб қолишининг олдини олиш бўйича келишиб олиш учун президент Доналд Трамп билан учрашув ўтказишни талаб қилишди. 

"Республикачиларнинг соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришмасликни давом эттириш нияти боис сизнинг ҳукумат ишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорингиз туфайли учрашув ўтказилишини талаб қиламиз", - дейилади демократларнинг Трампга мактубида. 

Демократлар республикачиларни ҳукумат ишини молиялаштириш бўйича икки партияли маслаҳатлашувлар ўтказишдан бош тортишда айблашмоқда.  

Аввалроқ вакиллар палатаси спикери республикачи Майк Жонсон демократлар "ҳукумат ишини тўхтатишга уринишаётгани"ни айтганди. Жонсоннинг фикрича, демократлар ҳукумат ишини молиялаштиришни давом эттириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун бажариб бўлмас талабларни илгари суришмоқда. 

19 сентябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп агарда конгрессдаги республикачилар ва демократлар 1 октябр куни ушбу қонун лойиҳаси бўйича муросага келмайдиган бўлса, федерал ҳукумат иши тўхтатилиши мумкинлигини билдирганди. Сенат ўша куни федерал ҳукумат ишини молиялаштиришни давом эттириш тўғрисидаги иккита қонун лойиҳасини рад этганди. 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид