Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилди
Афғонистон пойтахтида биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани ташкил этилди.
Фото: "Дунё" АА
Мазкур тамаддихона Ўзбекистон элчихонаси кўмагида тадбиркор ватандош Дилфуза Боқиева ва унинг турмуш ўртоғи томонидан ташкил этилди.
Кобул шаҳрида икки мингдан ортиқ турли ресторан, кафе ва фастфуд шохобчалари фаолият юритади. Бироқ Ўзбекистон миллий таомлари ресторанлари мавжуд эмас эди.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг хорижий давлатларда миллий брендларни, шу жумладан, ўзбек миллий таомларини тарғиб этиш зарурлиги ҳақидаги фикридан илҳомланиб, Афғонистон фуқароси бўлган турмуш ўртоғи билан биргаликда ушбу тамаддихонани очишга қарор қилган.

Ўзбек миллий таомлари ресторанини қуриш ва безатиш учун барча зарурий ашёлар Ўзбекистондан келтирилди. Бино олд томонига "Ўзбек миллий таомлари" ёзуви туширилган. Кафе интерери ўзбек миллий матоси – адрас билан безатилган бўлиб, бу мижозларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда.
Ушбу муассасанинг тантанали очилиш маросимида Афғонистон пойтахтида яшовчи ўзбек жамоатчилиги вакиллари қатнашди.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025