Иқтисодиёт | 08:55 / 23.09.2025
7255
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбатидан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлди.

Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

- Транспорт вазирлиги ва Boeing компанияси ўртасида транспорт соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида битим;
- "Технопарк" МЧЖ ва FLSmidth компанияси ўртасида тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида битим;
- Akfa group ва Cleveland Clinic ўртасида кўп тармоқли клиника ва таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида битим;
- Centrum Air авиакомпанияси ва Oppenheimer инвестиция компанияси ўртасида ўзаро шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Citigroup компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва Cargill Financial Services International компанияси ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим;
- "Ўзтрансгаз" АЖ ва Pangea Filtration Technology компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Cove Capital компанияси ўртасида истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисида битим;
- "Янги Кон" МЧЖ ва SLB компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан Biologic International компанияси ўртасида сунъий интеллект ва биотехнологиялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жамғармалар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид