Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп БМТ Бош Ассамблеясида иқлим инқирозини «энг катта фирибгарлик» деб атади
Агар сиз бу «яшил фирибгарликдан» воз кечмасангиз, мамлакатингиз муваффақиятсизликка учрайди, деди Оқ уй раҳбари.
АҚШ президенти Доналд Трамп иқлим инқирозини «энг катта фирибгарлик» деб атади. У БМТ Бош Ассамблеясида тегишли баёнот билан чиқди.
«БМТ ва бошқа кўплаб ташкилотлар томонидан кўпинча ёмон ниятларда қилинган бу башоратларнинг барчаси нотўғри бўлиб чиқди. Уларни ўз мамлакатларига қимматга тушган ва бу мамлакатларни муваффақият қозониш имкониятидан маҳрум қилган аҳмоқ одамлар яратган. Агар сиз бу «яшил фирибгарликдан» воз кечмасангиз, мамлакатингиз муваффақиятсизликка учрайди. Мен бундай башоратларни жуда яхши биламан», деди Оқ уй раҳбари.
Трамп шамол электр станцияларини алоҳида танқид қилди, чунки улар «фойдаланишда қиммат, уларни доимий равишда қайта таъмирлаш керак, улар занглаб, чирий бошлайди».
Трамп иқлим инқирозига шубҳа билан қараши билан машҳур. У бир неча бор Ерда ҳароратнинг кўтарилишини тасдиқловчи тадқиқотлар «манфаатдор одамлар» томонидан илгари сурилганини таъкидлаган. Унинг маъмуриятининг амалдаги сиёсати «яшил» энергия манбаларини ривожлантиришга эмас, балки нефт, газ ва кўмир қазиб олишни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Трамп давридаги Оқ уй иқлим тадқиқотларига ажратиладиган маблағлар миқдорини сезиларли даражада камайтирди.
Трамп АҚШ президенти лавозимини эгаллаганининг биринчи кунида Қўшма Штатлар иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолади.