Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 бош лочинни ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар ушланди
Божхоначилар Бўстонлиқда табиат қўйнидан 8 бош лочинни овлаб, республикадан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахсларни тўхтатиб қолди.
Фото: Божхона қўмитаси
Ноқонуний равишда олиб ўтишда атрофдагиларга сездирмаслик учун қушларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинган - қушларнинг кўз ва оёқлари боғлаб қўйилган, қанотлари эса скотчланган, шунингдек тор ҳажмдаги сумкага зичлаб жойланган.

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассисларининг маълумотларига кўра, ушбу лочинлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Ҳозирда қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.


Мавзуга оид
08:44 / 15.11.2025
2026 йилда Бўстонлиқда шамол электр станцияси ишга туширилади
10:31 / 29.09.2025
Бурчмуллада қўнғир айиқ нобуд бўлди
15:41 / 21.09.2025
Бўстонлиқда яна ёнғин рўй берди: ФВБ рад этганди, Ўрмон агентлиги тасдиқлади
23:29 / 15.09.2025