Жамият | 13:10 / 24.09.2025
3394
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда Cobalt билан тўқнашган скутер ҳайдовчиси вафот этди

Хоразм вилоятининг Урганч туманида Cobalt ва скутер ўртасида ЙТҲ содир бўлди. 

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 23 сентябр куни Урганч туманидан ўтган йўлда 2005 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt машинасида йўлни кесиб ўтаётган скутер ҳайдовчисини уриб юборган.

Скутер бошқарувида бўлган шахс олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид