Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон давлат хизматчилари БМТ тизимида стажировка ўтайди
"Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмоилова Ню-Йорк шаҳрида БМТнинг Халқаро фуқаролик хизмати комиссияси (UN ICSC) раиси Ларби Жакта билан учрашув ўтказди.
Фото: "Дунё" АА
Жамғарма маълумотига кўра, томонлар комиссиянинг жамғарма ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.
Давлат бошқаруви, фуқаролик хизмати ва илмий тадқиқотлар йўналишлари бўйича БМТ тизимида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш дастурларини ўз ичига олган қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олинди.
Учрашув якунида ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди. Ушбу битим "Эл-юрт умиди" жамғармаси тарихида БМТ тизими ташкилоти билан алоқаларни мустаҳкамловчи илк расмий ҳужжат ҳисобланади. Битимнинг БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида имзоланиши унинг моҳиятини янада оширади.
Ҳужжатга кўра, томонлар давлат хизматчилари ва жамғарма стипендиатларини тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, тадқиқотлар ва техник ишланмалар билан алмашади. Конференциялар, семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа касбий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. UN ICSC рақамли бошқарув, инсон ресурсларини бошқариш ва фуқаролик хизмати амалиёти соҳаларида экспертлик ва техник ёрдам кўрсатади.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026