Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш умумий ҳажмнинг 20 фоизидан ошди
23 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси 8 млрд кВт соатга етди.
Фото: Энергетика вазирлиги
Бугунги кунда мамлакатда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси ишлаб турибди.
«Яшил» энергия ҳисобидан:
➖2 млрд 424 млн куб метр табиий газ тежалди;
➖ атмосферага чиқиши мумкин бўлган 3 млн 552 минг тонна зарарли моддалар олди олинди.
Жорий йил бошидан 23 сентябр ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 13 млрд 220 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу – мамлакатдаги умумий генерациянинг 22 фоизини «яшил энергия» ташкил этаётганини англатади.
Бу эса 7,3 млн хонадоннинг 9 ойлик ёки 5,5 млн хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжига тенг.
Мавзуга оид
23:18 / 22.12.2025
23 декабрда метан қуйиш шохобчалари 6 соат давомида очиқ бўлади — Энергетика вазирлиги
22:57 / 22.12.2025
Фарғонада метан муаммоси: шохобчалар очилмади, вазир ваъда қилган контейнерлардан дарак йўқ
09:56 / 22.12.2025
Вазирлик: метан қуйиш шохобчалари 6 соат давомида очиқ бўлади
09:00 / 21.12.2025