Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 40 фоизга ошди
Жорий йилнинг январь-мартида Ўзбекистонда 2,36 млрд кВт/соат «яшил» энергия ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўп.
2026 йил январ-март ойларида Ўзбекистонда йирик қувватли қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2 млрд 368,2 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 678,1 млн кВт/соатга ёки 40 фоизга кўп.

Жумладан, қуёш фотоэлектр станциялари 1 млрд 159,6 млн кВт/соат, шамол электр станциялари эса 1 млрд 208,6 млн кВт/соат энергия ишлаб чиқарган.
Қайд этилишича, ушбу натижалар ҳисобига 631 млн куб метр табиий газ тежалган ва атмосферага 1,3 млн тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинган.
Таққослаш учун, 2025 йилнинг январ-март ойларида қуёш ва шамол электр станциялари 1 млрд 690,1 млн кВт/соат (қуёш — 971,8 млн, шамол — 718,4 млн кВт/соат) электр энергияси ишлаб чиқарганди.
Вазирлик маълумотига кўра, жорий йилнинг уч ойида ишлаб чиқарилган «яшил» энергия ҳажми ўртача 3,9 млн хонадоннинг 3 ойлик ёки 986 минг хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжини қоплашга етади.
Мавзуга оид
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
20:32 / 31.03.2026
Хитой қандай қилиб коллектив Ғарбни ўзига қарам қилиб қўйди?
09:07 / 20.03.2026
Ўзбекистонда январ ойида қоғоз саноатида сезиларли ўсиш кузатилди
12:39 / 25.02.2026