Жаҳон | 12:17 / 25.09.2025
3174
2 дақиқада ўқилади

ВЦИОМ сўрови: россияликлар «кучли етакчи»ни талаб қилмай қўйди

ВЦИОМ сўровига кўра, сўнгги 25 йил ичида «кучли етакчи»ни мамлакат учун устувор вазифа деб ҳисоблайдиган Россия фуқаролари улуши 72 фоиздан 28 фоизга камайди.

Фото: ВЦИОМ

Президент Владимир Путиннинг 25 йиллик бошқаруви давомида Россия фуқароларининг «кучли етакчи» ва «кучли давлат»га бўлган талаби бир неча баробар камайди. Бу 23 сентябр, сешанба куни эълон қилинган Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш давлат маркази (ВЦИОМ) томонидан ўтказилган сўров натижаларида кўринади.

2000 йилда россияликларнинг 72 фоизи мамлакатнинг асосий эҳтиёжи «кучли лидерда» эканини айтган бўлса, 2025 йилда респондентларнинг атиги 28 фоизи шундай деган. Худди шу кўрсаткич Россияга «кучли давлат» кераклигини таъкидлаганлар сонини кўрсатади — 2000 йилдаги 59 фоизга нисбатан.

1990-йилларда Россияда пайдо бўлган «кучли қўл»га бўлган талаб «афтидан, ёпилди», дея изоҳ берди давлат социологлари бу натижаларга.

Россия учун устувор йўналишлар орасида респондентларнинг кўпчилиги (31 фоиз) «маданият ва маънавиятни тиклаш»ни тилга олган — 25 йил олдин бу кўрсаткич 27 фоизни ташкил этган. «Ватанпарварлик туйғусининг тикланиши»ни респондентларнинг 29 фоизи (2000 йилда 27 фоиз), 22 фоизи эса «анъаналарнинг тикланиши»ни (14 фоиздан) муҳим деб атаган. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид