Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий харажатлар РФ бюджетида яна уч йил устувор бўлиб қолади
Мудофаа ва хавфсизлик 2026 йилда Россия бюджетининг учдан биридан кўпроғини ташкил қилади.Бу харажатларни қоплаш учун расмийлар ҚҚСни оширади ва янги солиқларни жорий қилади.
24 сентябр, чоршанба куни Россия ҳукумати 2026-2028 йилларга мўлжалланган бюджет лойиҳасини тасдиқлади. Асосий эътибор яна ҳарбий харажатларга қаратилади: келгуси йилда барча маблағларнинг 38 фоизи армия, полиция ва махсус хизматларга йўналтирилади.
Лойиҳага кўра, мудофаа харажатлари 12,6 триллион рублни ташкил этади, қўшимча 4,1 триллион рубл эса миллий хавфсизлик учун ажратилади. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 7,1 фоизига тенг. 2025 йилда расмийлар уруш ва хавфсизлик учун тахминан 17 триллион рубл ёки ялпи ички маҳсулотнинг 8 фоизини сарфлашни режалаштирган эди, аммо амалдаги харажатлар юқорироқ бўлиб чиқди.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, 2026 йилга мўлжалланган «Миллий мудофаа» банди 2025 йилга нисбатан қарийб триллион рублга кам. Айни пайтда полиция, Миллий гвардия ва махсус хизматларни молиялаштирадиган «Миллий хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш» банди доирасидаги харажатлар 2026 йилга нисбатан ярим триллион рублга кўп бўлади.
Янги харажатлар бандларини молиялаштириш учун Молия вазирлиги қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) 20 фоиздан 22 фоизга оширишни таклиф қилди. Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, бу чоранинг ўзи уч йил давомида бюджетга 4,4 трлн рубл олиб келади.
«Режалаштирилган ресурслар қуролли кучларни техника ва қуроллар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларга маош бериш, уларнинг оилаларини боқиш, мудофаа саноатини модернизация қилиш имконини яратади», — деди молия вазири Антон Силуанов.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026