Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда Россия фойдасига жосуслик иши бўйича ўсмирлар ҳибсга олинди
Ҳаагадаги Европол ва Европа адлия тизимида икки нафар 17 ёшли йигит «Wi-Fi-сниффер»дан фойдаланган. De Telegraaf газетасининг ёзишича, иккаласи ҳам Россия фойдасига жосуслик қилгани учун ҳибсга олинган.
Нидерландияда Россия фойдасига жосуслик қилган икки нафар 17 ёшли йигит ҳибсга олинди. Бу ҳақда 26 сентябр, жума куни De Telegraaf газетаси хабар берди. Оталаридан бирининг сўзларига кўра, ўсмирлар 16 август куни Ҳаагадаги Европол, Европа адлия тизими ва Канада элчихонаси бинолари ёнидан ўтган маршрут бўйлаб «Wi-Fi-сниффер» — тармоқларни сканерлаш ва паролларни ўғирлаш, маълумотларни ушлаб қолиш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурилмани кўтариб ўтган.
Аноним куратор йигитлар билан Telegram мессенжери орқали алоқа ўрнатган. Ҳибсга олишлар Нидерландия Разведка ва хавфсизлик хизмати (AIVD) маълумотлари ортидан содир бўлди.
Бу Нидерландияда вояга етмаганларнинг хорижий давлат томонидан ёлланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат. 25 сентябр, пайшанба куни гумонланувчилар тергов судяси олдига келтирилди, судя улардан бирига қўшимча 14 кун ҳибсда қолишни буюрди. Иккинчисига эса уй қамоғида қолиш ва электрон билагузук тақиш буюрилган.
Нашрнинг ёзишича, ўсмирлардан бири мактаб ўқувчиси бўлиб, ҳоккей ўйнайди, геймингни яхши кўради ва ҳали ҳам юмшоқ ўйинчоқ билан ухлайди. У базмларга бормаган, супермаркетда ишлаган.
Қўлга олиш чоғида камида саккиз киши тинтув ўтказиш ордерини кўтарган ҳолда уйга бостириб кирган. Воқеа ота-оналар учун мутлақо кутилмаган воқеа бўлди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026