Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Корея миграция соҳасида битим ишлаб чиқмоқда
Ўзбекистон ва Жанубий Корея миграция соҳасида шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяга расмий сафари доирасида Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Жунг Ки-хонг билан музокаралар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, Ўзбекистондаги корейс диаспорасини ва Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди.
Айни пайтда миграция соҳасида шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини идоралараро келишиш ишлари давом этмоқда.
Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужжатни имзолашга кўмаклашишга ва маданий-гуманитар, иқтисодий ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026