Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Москвага жавоб блэкаути билан таҳдид қилди
Украина раҳбари агар Россия Киевга электр энергияси таъминотида оммавий узилиш билан таҳдид қилса, Москва ҳам шундай оқибатларга учрашини айтди.
Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг куз-қиш мавсумида Украина энергетика тизимини ишдан чиқариш таҳдидларига симметрик жавоб берилишини айтди.
«Агар, масалан, Украина пойтахтига блэкаут билан таҳдид қилинса, Кремл билиши керак-ки Россия пойтахтида ҳам блэкаут бўлади», деди Зеленский брифингда.
«Агар руслар таҳдид қилса, улар билан риторикада эҳтиёткор бўлиш керак эмас», деди Украина президенти. «Маданиятсизлар билан маданиятли бўлиш - менимча, бу риторикада ҳам, жанг майдонида ва Россияга нисбатан янада мазмунли қадамларда ҳам хатодир», деб қўшимча қилди у.
«Россия аниқ тушуниши керак, цивилизациялашган мамлакатлар ёввойилардан ҳеч қачон биринчи бўлиб тажовуз бошламаслиги ва тажовузкор эмаслиги билан фарқ қилади. Бироқ бу улар заиф дегани эмас», деди Украина президенти.
Август ойида Россия Қуролли кучлари Украина энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужумларни кучайтирди. Август ойи охирида Украина Энергетика вазирлиги навбатдаги зарбадан сўнг Россия «иситиш мавсуми арафасида инфратузилмани вайрон қилиш бўйича онгли сиёсатини давом эттираётганини» айтди. Украина Ички ишлар вазирлиги август ойи ўрталарида 10 кун ичида 20 та энергетика объекти, жумладан, электр нимстанциялари, иссиқлик электр станциялари ва нефтни қайта ишлаш заводларига зарар етказилганини айтди.
Украина ҳарбийлари, ўз навбатида, Россия нефт обектларига дронлар билан зарба бермоқда. Зарбалар оқибатида нефтни қайта ишлаш заводлари қисман ёки тўлиқ тўхтаб қолди, бу эса бошқа нарсалар қатори ёқилғи танқислиги ва унинг нархининг ошишига олиб келди.
Мавзуга оид
22:29 / 10.12.2025
АҚШ Киевга Европа Иттифоқига қўшилишни ва «Корея сценарийси»ни таклиф қилмоқда
16:43 / 10.12.2025
“Бизга Украина ҳарбийларига таъминот келадиган кўприкни эгаллаш топширилганди” – Россия армиясига ёлланган йигит ҳикояси
16:25 / 10.12.2025
Россия ва Хитой бомбардимончилари Япония атрофида қўшма машғулот ўтказди
15:04 / 10.12.2025