Ўзбекистон | 11:33 / 29.09.2025
2295
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Корея провинцияси ишчи визалари бўйича келишувга эришди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Корея Республикасининг Кёнсан-намдо провинцияси ўртасида E-7 малакали ишчи визаси бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Фото: Миграция агентлиги

Келишувга кўра, ёшлар провинциянинг йирик саноат тармоқларида ҳудудий виза асосида юқори малакага эга мутахассис сифатида ўз билим ва тажрибаларини янада юксалтирадилар.

"Миграция агентлиги билан имзоланган келишув — хорижий ишчи кучини қабул қилиш йўналишида провинциямиз тарихидаги илк ҳужжатдир. Биз хорижлик ишчиларни асосан тил билиш қобилиятига алоҳида эътибор қаратамиз. Ўзбек ёшларининг тайёргарлиги ва билим олиш тизимини эса жуда юқори баҳолаймиз", - дея таъкидлади Кёнсан-намдо провинцияси губернатори Пак Ван-су.

Шунингдек, учрашувда E-8 мавсумий ишчи визасига алоҳида тўхталиб, келгусида бу йўналишда ҳам ижобий лойиҳалар бошлашга келишилди.

E-7 Specially Designated Activities Visa – муайян соҳа ва касблар бўйича мутахассислик даражасига эга хорижликларга бериладиган касбий меҳнат визаси. E-8 Seasonal Worker Visa – қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида хорижликларни мавсумий ишларга жалб қилиш учун бериладиган вақтинчалик виза.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид