Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков: Трампга Москва келиш ҳақида берилган таклиф кучда қоляпти
Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия президенти америкалик ҳамкасби билан Москвада учрашишга тайёр. Ҳаммаси Доналд Трампнинг қарорига боғлиқ, деди Владимир Путиннинг матбуот котиби.
АҚШ президенти Доналд Трампга август ойида Аляскадаги саммит чоғида Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиш ҳақида берилган таклиф ўз кучини сақлаб қоляпти. Бу ҳақда 28 сентябр, якшанба куни Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«У тугагани йўқ. Бу амалдаги таклиф. Путин президент Трамп билан учрашишга тайёр ва бундан хурсанд бўлади», — дея Песковнинг журналист саволига жавобини келтиради агентлик. Унинг қўшимча қилишича, бу борадаги кейинги қарорлар Америка томонига боғлиқ: «Ҳаммаси Трампнинг қарорига боғлиқ».
15 август куни Алясканинг Анкориж шаҳрида Путин билан учрашуви чоғида Доналд Трамп Россия президенти билан яна учрашишга умид билдирди. Владимир Путиннинг Москвада буни амалга ошириш ҳақидаги таклифига Трамп: «Бўлиши мумкин», деб жавоб қайтарди.
Мавзуга оид
20:34
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
18:06
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
17:53