Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танадаги ёғ тўпланадиган жойлар саратон хавфига таъсир кўрсатиши аниқланди
700 000 дан ортиқ одамда беш турдаги ёғ бирикмаларини таҳлил қилган халқаро тадқиқот гуруҳи саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфи организмдаги ёғ миқдорига эмас, балки унинг тўпланиш жойига боғлиқлигини аниқлади.
Бристол университети (Буюк Британия)даги Эмма Ҳазелвуд бошчилигидаги олимлар гуруҳи йирик генетик тадқиқотларнинг юз минглаб иштирокчиларидан маълумотларни тўплаган ҳолда (максимал намуна ҳажми 728 000) бешта махсус ёғ депоси - маълум анатомик тузилмаларда тўпланган ёғ захиралари: териости қорин бўшлиғи, қорин бўшлиғи ёғи (териости ёғи), висцерал (қорин бўшлиғининг ички органлари атрофида), ошқозоности бези ёғларини таҳлил қилди.
Таҳлилда Менделеев рандомизация усулидан фойдаланилган, у генетик жиҳатдан башорат қилинган хавф омиллари даражасининг касаллик натижалари билан боғлиқлигини аниқлаш имконини беради. Journal of the National Cancer Institute'да чоп этилган илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, қорин бўшлиғидаги ортиқча ёғлар эндометриал саратон (аёлларда бачадон саратони), жигар саратони ва қизилўнгач аденокарциномаси хавфини оширади, аммо кўкракбези саратонининг баъзи агрессив шакллари хавфини камайтиради.
Висцерал ёғ, ўз навбатида, жигар саратони хавфини тўрт баравар оширди. Ошқозоности безида ёғ тўпланиши эндометриоид тухумдон саратони хавфини оширди, аммо проксимал йўғон ичак саратони хавфини камайтирди. Аксинча, сондаги ёғ ҳимоя таъсирини кўрсатиб, кўкрак саратони ва менингиома хавфини камайтиради.
Тадқиқотчилар, шунингдек, аниқланган алоқа асосидаги механизмларни ҳам кўриб чиқди. Маълум бўлишича, қорин бўшлиғидаги ортиқча териости ёғи жинсий гормонларни боғлайдиган оқсил — глобулин концентрациясини камайтирди ва мавжуд тестостерон даражасини оширди, бу эндометриал саратон ривожланиш хавфини қисман тушунтиради.
Бундан ташқари, қорин бўшлиғидаги ёғ билан боғлиқ бўлган қизилўнгач аденокарциномаси ортиши хавфининг тахминан 42 фоизи инсулинга ўхшаш ўсиш омилларининг таъсирини тартибга солувчи протеин бўлган IGFBP-1 даражаси пасайиши билан изоҳланади. Сондаги ёғнинг 27 фоизга яқини ҳимоя таъсири метаболизмни тартибга солувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлган гормон адипонектин даражасининг ошиши билан боғлиқ.
Ҳисоб-китобларга кўра, аҳолида жигар саратони ҳолатларининг учдан бир қисми ортиқча «хавфли» ёғ тўқималари — висцерал ёғ ва жигар ёғи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ, тана массаси индекси ҳар доим ҳам ҳақиқий вазиятни акс эттирмайди: одам нормал вазнга эга бўлиши, аммо жигарда ёки қорин бўшлиғи аъзолари атрофида юқори даражада ёғ бўлиши мумкин.
Ҳазелвуд ва унинг ҳамкасблари таъкидлашича, клиник амалиёт аста-секин оддий тана вазнини баҳолашдан аниқроқ усулларга, масалан, МРТ ёки биомаркерлар таҳлилига ўтиши керак, бу ёғнинг аниқ қаерда тўпланишини тушунишга имкон беради.
Мавзуга оид
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
16:03 / 04.03.2026
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича миллий дастур қабул қилинади
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
14:47 / 22.12.2025