Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахтзорларнинг ноқонуний кесилиши космик мониторинг орқали аниқланади
“Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йилдан ҳар календар йил якунига қадар республика бўйича космик технологиялар имкониятидан келиб чиққан ҳолда дарахтзорларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг орқали аниқлаш йўлга қўйилади.
2026 йилдан қуйидаги лойиҳалар синов тариқасида амалга оширилади:
🔸 энергетика соҳасида – Энергетика вазирлиги томонидан агентлик билан биргаликда агентлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда:
▪️ электр узатиш тармоқларидаги носозликларни барвақт аниқлаш мақсадида 2026 йил 1 августгача Тошкент вилояти Бўка туманида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳолати аэрокосмик мониторингдан ўтказилади;
▪️ “яшил” энергетикани ривожлантириш мақсадида 2026 йил 1 октябргача Сурхондарё вилоятида қуёш панелларини жойлаштириш ва юқори самарадорликка эришиш имконияти мавжуд бўлган майдонлар аниқланади;
🔸 транспорт соҳасида – Транспорт вазирлиги томонидан темирйўллар ҳолатини тезкор назорат қилишга ўтиш мақсадида агентлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда 2026 йил 1 октябргача Тошкент–Ангрен йўналишидаги темирйўлда аэрокосмик мониторинг амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
12:23 / 09.04.2026