Соғлом ҳаёт | 17:37 / 30.09.2025
2701
3 дақиқада ўқилади

Нима учун таомни ухлашдан 4 соат аввал ейиш керак?

Одам танаси кечаси дам олиш билан бирга ҳазм қилиш, метаболизм ва уйқу сифатини тартибга солиш жараёнларини ҳам давом эттиради. Шу сабабли тунги овқатланиш ва уйқу орасида етарли вақт масофаси бўлиши керак. Мутахассислар таомни ухлашдан тахминан 4 соат олдин ейишни тавсия қилади. Бу уйқу сифатини яхшилайди, ошқозон ва бўғимларга ортиқча юк тушишини камайтиради ҳамда эрталаб тетик уйғонишга ёрдам беради.

Фото: Unsplash

Ҳазм қилиш жараёнини енгиллаштиради

Кечаси уйқу вақтида ошқозон ва ичак фаолияти секинлашади. Агар сиз тўйиб овқатланиб ётадиган бўлсангиз, ошқозон узоқ вақт давомида ишлашга мажбур бўлади, бу эса:

  • ноқулайлик ва кислота рефлуксига олиб келади;
  • ҳажм жараёнини сусайтиради;
  • уйқу вақтида тана тинчланишига халақит беради.

Таомни ухлашдан 4 соат олдин ейиш ошқозонга овқатни қисман ҳазм қилиш ва энергияни самарали ишлатиш имконини беради ва уйқу сифатли бўлади.

Қанд ва инсулин даражасини тартибга солади

Овқатдан сўнг, қон қанд даражаси кўтарилади ва инсулин чиқарилади. Агар овқат уйқуга яқин вақтда истеъмол қилинса, қондаги шакар даражаси кечаси юқори бўлиб қолади. Инсулин меъёрдан ортиқ ишлаб чиқилиши мумкин, бу эса метаболизмни сусайтиради, вазн ортиши ва 2-тоифа диабет хавфига олиб келади. Таомни уйқудан бир неча соат олдин истеъмол қилиш қондаги шакар ва инсулин даражасини барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Уйқу сифатини яхшилайди

Тўйиб овқатланиш уйқу сифатини пасайтиради. Ошқозон фаолияти юқори бўлгани учун тана тўлиқ дам ололмайди. Эрталаб чарчоқ ва ҳолсизлик пайдо бўлади. Овқатни уйқудан 4 соат олдин ейиш эса ошқозонни тинчлантиради, тана ва мияга сифатли уйқуга тайёрланиш имконини беради.

Ортиқча вазн ва ёғ тўпланиши олдини олади

Тунда тана ўз фаолиятини секинлаштиради. Агар ошқозон бу вақтда овқатга тўла бўлса:

  • калориялар энергияга айланиш ўрнига ёғ сифатида тўпланади:
  • ортиқча вазн: бўйин, қорин, ва тиззада ёғ тўпланиш хавфи ошади.

Овқатни ухлашдан тахминан 4 соат олдин истеъмол қилиш — соғлом ҳаёт тарзининг муҳим қисми ҳисобланади. Бу нафақат ҳазм қилиш ва метаболизмни яхшилайди, балки уйқу сифатини оширади, ортиқча вазн тўпланишини камайтиради ва ошқозон-йўлдош касалликларининг олдини олади. Шу билан бирга, танани энергия билан таъминлаб, эрталаб уйғонганда ўзингизни тетик ҳис қилишингизга ёрдам беради.

Мавзуга оид