Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатига киритилди
Дунёдаги йирик иқтисодиётлар орасида Ҳиндистон, Россия ва Руминия энг арзон уй интернетига эга экани қайд этилди.
Фото: Shutterstock
Ўзбекистон уй интернети энг арзон бўлган давлатлар рўйхатига кирди - ойига ўртача 11,5 доллар. Бу ҳақда РИА Новости Росстат маълумотлари ва турли мамлакатлар бўйича статистик маълумотларга таяниб ёзди.
Агентлик маълумотларига кўра, дунёдаги йирик иқтисодиётлар орасида Россия уй интернети нархи бўйича иккинчи ўринни эгаллади - ойига $8,7. Фақат Ҳиндистонда арзонроқ - $7,7. Интернет нархи $9,8 бўлган Руминия юқори учликни якунлади.
Шунингдек, энг арзон интернетга эга мамлакатлар қаторига қуйидагилар ҳам кирди:
- Хитой - $11,3;
- Қирғизистон - $11,7;
- Қозоғистон - $12,7;
- Туркия - $13,8;
- Болгария - $14,6;
- Литва - $16,5.
Топ-15 таликка интернет нархи $17,2 бўлган Полша, $17,4 бўлган Гуржистон, $18,4 бўлган Таиланд, $19,1 бўлган Арманистон ва $19,7 бўлган Латвия ҳам кирди.
Уй интернети энг қиммат бўлган давлатлар: АҚШ - $72,1, Канада - $61,7 ва Люксембург - $59,1.
Кейинги ўринларни Белгия ($56,9), Ирландия ($55,1), Австралия ($53,6), Германия ($50,7), Нидерландия ($50,6), Португалия ($43) ва ЖАР ($42,3) эгаллади.
Шу билан бирга, фуқаролар ўртача даромадининг интернетга сарфланадиган энг катта улуши қуйидаги давлатларда қайд этилган: Бразилия (4,1 фоиз), Мексика (3,8 фоиз) ва Аргентинада (3,65 фоиз). Энг кам улуши эса Россия (0,67 фоиз), Руминия (0,9 фоиз) ва Жанубий Кореяда (0,97 фоиз) қайд этилган.
Мавзуга оид
07:42 / 15.11.2025
Интернет статистикаси: фойдаланувчилар бир кунда тармоқни қандай тўлдиради?
21:06 / 08.11.2025
Энг оммабоп ва осон бузиладиган пароллар рейтинги тузилди
23:22 / 13.10.2025
Сунъий интеллект мақсадга эришиш учун алдаш ва манипуляция қилишга қодир - тадқиқот
18:44 / 13.10.2025