Жамият | 14:31 / 30.09.2025
1635
1 дақиқада ўқилади

Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг иш ҳақи ундириб берилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Тюмен вилоятида мушкул аҳволда қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Фото: "Дунё" АА

Дипломатик ваколатхонадан олинган маълумотга кўра, фуқаролар Э.О., И.Д. ва С.О. Бош консулхонага қилган мурожаатида Тюмен вилоятидаги корхонада ишлаётган даври учун ойлик маошлари тўлаб берилмаётганини маълум қилган ва тўловларни ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Корхона раҳбари билан олиб борилган мулоқотлар натижасида, ҳақиқатдан ҳам икки нафар фуқаронинг ойлик маоши тўланмагани ва фуқаролик паспорти олиб қўйилгани маълум бўлди.

Музокаралар натижасида фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этиш юзасидан келишувга эришилди.

Жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари қайтариб берилди ҳамда уларнинг икки ойлик маошлари тўланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид