Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги урушда отлиқ бўлинмалар пайдо бўлиши мумкин
Фото: Алексей Филиппов / РИА Новости
Россия ҳужум отрядлари отлардан фаол фойдаланишни бошлаши мумкин, деб ёзади «Коммерсант». Илгари ҳам бундай ҳолатлар бўлган, аммо бу камдан кам учраган. Ҳозирда Россия армияси «тўлақонли отлиқ қўшинни қайта тиклашга уринмоқда».
Жангчилари аллақачон от минишни ўрганаётган «Шторм» махсус топшириқлар отряди командирининг RT телеканалига айтишича, от ўз инстинктлари туфайли минани босиб олиши эҳтимоли одамникига қараганда камроқ бўлади, шунингдек, қоронғида яхшироқ мўлжал олади.
Ҳужум отрядларининг отлардан фойдаланиш тактикаси, командирнинг сўзларига кўра, қуйидагича бўлиши мумкин: битта отда икки киши ўтиради, улардан бири отни бошқаради, иккинчиси эса, зарурат бўлганда, ўт очишга масъул бўлади. Штурм қилинаётган жойида эса улар отдан тушиб, жангга киришади.
Отлар йўлсиз жойларда яхши ҳаракатланади, улардан фойдаланиш магнит миналарининг ишга тушиш хавфини камайтиради (металл йўқлиги сабабли) – бу мобиллик (ҳаракатчанлик) ва махфийликни таъминлайди. Бироқ, қўшимча қийинчиликлар ҳам бор: отларни ўргатиш ва боқиш керак, уларнинг юк кўтариш қобилияти машиналарникига қараганда анча паст. Шу сабабли, уларнинг жанг майдонида оммавий қўлланиши эҳтимоли жуда кам, деб ёзади «Коммерсант».
«Умуман олганда, отларни замонавий жанг майдонига қайтаришга уриниш кўп жиҳатдан рамзий маънога эга. Технологик ишланмаларни намойиш этиш майдонига айланган ҳарбий ҳаракатлар иштирокчилари замонавий технологиялар заиф бўлиб чиққанда яна базавий воситаларга – муқобил телефон кабелини ўрнатишдан тортиб, юк ташувчи ҳайвонлар араваларигача мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда», – деб ёзади «Коммерсант».
Россиялик ҳарбийлар олдин ҳам фронтда шахсий ҳаракатланиш воситаларидан – бир ғилдиракли йўлтанламаслар ҳамда қийин йўллардан ўтиш қобилияти юқори бўлган электр самокатлардан ҳам фойдаланган. Ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш пиёдаларга қарши миналардан жиддий жароҳат олиш эҳтимолини камайтиради.
Мавзуга оид
22:29 / 10.12.2025
АҚШ Киевга Европа Иттифоқига қўшилишни ва «Корея сценарийси»ни таклиф қилмоқда
16:43 / 10.12.2025
“Бизга Украина ҳарбийларига таъминот келадиган кўприкни эгаллаш топширилганди” – Россия армиясига ёлланган йигит ҳикояси
15:04 / 10.12.2025
Япония Politico хабарига раддия берди: «ЕИ режасига қарши эмасмиз»
13:05 / 10.12.2025