Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Ўзбекистон билан авиарейслар сонини кўпайтиришга қизиқиш билдирди
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Ўзбекистонга ташриф буюрган Латвия транспорт вазири Атис Швинка бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Фото: Транспорт вазирлиги
Латвия темир йўллари, Рига, Лиепая ва Вентспилс портлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар темир йўл, автомобиль ташувлари, ҳаво алоқаси ва порт хизматлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Латвия томони авиарейслар сонини кўпайтириш, юк ташувлари ҳажмини ошириш ҳамда электрон тижоратни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон томони эса рақамли транспорт ҳужжатларига ўтиш, автомобилда юк ташувлари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш, транзит ташувлари учун рухсатномасиз тизимни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни кўтарди.
Илҳом Маҳкамов Шарқ – Ғарб ҳамда жанубий йўналишда халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди ва Латвия томонини ушбу йўлаклар салоҳиятини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликда чоралар кўришга чақирди.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026