Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +8…+13, кундузи +23…+32 даражагача кўтарилади.
Фото: Kun.uz
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳарорат фони иқлим меъёридан бироз юқори бўлади. Ҳарорат кечалари +8…+13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида +20…+25 даража бўлади, ҳафта охирига келиб +23…+28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +30…+32 даражагача кўтарилади.
10 октябр, жума куни республика шимолида баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар илан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Душанба кундузи ҳаво ҳарорати +22…+24 даражани ташкил этади. Ҳафта давомида кечалари +9…+12 даража, кундуз кунлари +23…+26 даража атрофида бўлади.
Мавзуга оид
15:59 / 05.12.2025
Ўзбекистонда 8 декабрдан ҳаво совиши кутилмоқда
11:59 / 05.12.2025
Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин
10:06 / 04.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
20:19 / 01.12.2025