Таълим | 13:42 / 06.10.2025
1844
2 дақиқада ўқилади

ОТМ битирувчиларининг ишга жойлаштирилиши рақамлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: iStock

Президент қарори билан амалиёт ўташ, малака ошириш ва ишга жойлаштириш жараёнларини рақамлаштириш орқали соддалаштириш вазифаси қўйилган.

Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва ишга жойлаштирилиши жараёнларини рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан махсус электрон платформа ишлаб чиқилади.

Шундай қилиб, тасдиқланган низомга мувофиқ:

амалиётга йўналтириш ва ишга жойлаштириш электрон платформа воситасида амалга оширилади;
битирувчиларнинг амалиётини ташкил этиш бўйича шартнома электрон платформада рўйхатдан ўтказилади;
олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишини мониторинг қилиш электрон платформани "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилиш йўли билан амалга оширилади.

Таълим ташкилоти ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.

Корхона (ташкилот) ҳар ойнинг 25-санасига қадар дастурга зарур кадрлар маълумотларини, шу жумладан вакант лавозимларни киритади. Таълим ташкилоти эса ҳар йили август ойида "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали платформага ишга жойлашган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид